
оррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонун қабул қилинди
✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2026 йил 22 июнда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–1155-сон Қонун имзоланди.
✅ Мазкур қонун билан 3 та кодекс ва 5 та қонун ҳужжатига коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
❗️ Жумладан:
➡️ коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларнинг электрон реестри юритилиши белгиланди;
➡️ Жиноят кодексида “коррупцияга оид жиноятлар” тушунчасига аниқ таъриф берилиб, унга 18 турдаги жиноят киритилди;
➡️ комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари ва хавфсизлик кафолатлари мустаҳкамланди;
➡️ давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашишнинг ягона тизимини шакллантиришга қаратилган механизмлар белгиланди;
➡️ коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди, айрим оғир турдаги коррупцион жиноятлар учун жазони енгиллаштириш имкониятлари чекланди;
➡️ Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органлари ва соҳалар кесимида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва таҳлил қилиш бўйича янги вазифалар юклатилди;
➡️ Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий ва ҳудудий кенгашларнинг мақоми ҳамда Агентликнинг янги вазифалари қонун даражасида белгилаб берилди.
❗️ Янги қонун коррупциянинг олдини олиш, давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга хизмат қилади.
❗️ Коррупцияга қарши курашиш — ҳар биримизнинг умумий вазифамиз!